Илм-фан

Олимлар картошка гипертония хавфини камайтиришини аниқлади

АҚШдаги Пердю университети олимлари қайнатилган ёки пиширилган картошка артериал босимни пасайтиришига ва гипертониянинг олдини олишга ёрдам беришини аниқлади.

Олимлар картошка гипертония хавфини камайтиришини аниқлади

 

 

Тадқиқот натижалари Nutrients журналида эълон қилинган, деб хабар беради «Korrespondent.net».

 

Маълумки, картошка — Ғарб давлатлари аҳолиси ратционидаги асосий калий манбаи ҳисобланади. Мутахассислар калий қўшимчасининг қон босими ва бошқа юрак-қон томир касалликлари хавфига таъсирини ўрганган.

 

Тадқиқотда гипертония ёки предгипертензия ташхиси қўйилган 30 нафар эркак ва аёл қатнашган. Натижаларнинг кўрсатишича, пиширилган ёки қайнатилган картошка истеъмол қилиш систолик қон босимининг одатдаги Америка парҳези (картошка қўшмасдан) билан озиқланадиган назорат гуруҳига нисбатан яхшироқ пасайишига олиб келади.

 

Шунингдек, тадқиқот давомида картошка фрининг юрак-қон томир тизимига салбий таъсири борасидаги машҳур фикрларни йўққа чиқаришга муваффақ бўлинган. Маълум бўлишича, таркибида 330 калория бор ушбу маҳсулотни ҳар куни истеъмол қилиш қон томирларига салбий таъсир кўрсатмайди.

 

Картошканинг ижобий таъсири у организмда натрий етишмовчилигини камайтириши билан боғлиқ. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, мазкур полиз маҳсулоти озуқа моддалари, озуқа толалари ва калий етишмаслигини тўлдиришга ёрдам беради.

 

Ўртача катталикдаги бир дона картошкани истеъмол қилиш катта ёшдаги инсоннинг калийга бўлган суткалик талабини тахминан 10 фоизга қондиради.

 

Олимларнинг қайд этишича, уларнинг бу каби хулосаси чекланган маълумотларга асосланган ва бошланғич характерга эга. Уларнинг фикрича, картошканинг фойдали хусусиятлари ва уни тайёрлаш усули орасидаги боғлиқни аниқлаш учун қўшимча тадқиқотлар зарур.

 

 

Ўзбекистон терма жамоаси 43-Болқон математика олимпиадасида тарихий натижани қайд этди

Ўзбекистон терма жамоаси 43-Болқон математика олимпиадасида тарихий натижани қайд этди

Жамоа аъзолари 5 та олтин медални қўлга киритди.

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Бугун биз “тез тайёр матнлар”нинг жозибадор, аммо алдамчи даврига кирдик. Сунъий интеллект тақдим этаётган жумлалар дастлаб кўзга жуда бехато кўринади. Улар равон, тартибли ва эстетик жиҳатдан деярли нуқсонсиз кўринади. Бироқ, бу “бегона” матнларнинг энг асосий ва тўлдириб бўлмас камчилиги бор.

2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

Мутахассислар сунъий интеллектга оид 5 та асосий прогнозини эълон қилди.

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

Танлов икки босқичда ўтказилган.

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Бу ихтиро касаллик аломатлари пайдо бўлишидан олдин аниқлайди.

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

Мессенжер томонидан ишлаб чиқилган каталог орқали канални топиш ва унга обуна бўлиш мумкин.

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори мавжуд.

Ҳаводан электр ишлаб чиқарадиган генератор яратилди

Ҳаводан электр ишлаб чиқарадиган генератор яратилди

У бир ҳафтада бир неча юз милливольтга тенг энергия ишлаб чиқара олди.

Олимлар картошка гипертония хавфини камайтиришини аниқлади | Zamon.uz