Спорт

Нуриллаев ва Келдиёрова яккалик дастурдаги иштирокларини якунлашди

“Ниппон Будокан” аренасида Токио-2020 Олимпиадаси доирасидаги дзюдо беллашувлари бошланди.

Нуриллаев ва Келдиёрова яккалик дастурдаги иштирокларини якунлашди

“Ниппон Будокан” аренасида Токио-2020 Олимпиадаси доирасидаги дзюдо беллашувлари бошланди. Ушбу дастурда ҳамюртимиз Сардор Нуриллаев (-66 кг) дастлабки босқичдаги иштирокини ўтказди.

Молдовалик Денис Виеруга қарши кечган баҳс қўшимча дақиқаларгача чўзилди. 12 дақиқа чўзилган курашда вакилимиз жароҳати сабаб мусобақани давом эттира олмайдиган бўлди ва рақиб кейинги босқичга йўл олди.

Афсуски, -52 кг вазн тоифасида татамига чиққан Диёра Келдиёрова ҳам мўғилистонлик Сосорбарам Лхагвасуренга имкониятни бой бериб, медаллар учун курашни эрта тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу дзюдочиларимиз яккалик дастуридан сўнг жамоавий йўналишда ҳам иштирок этишлари мумкин.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"