Спорт

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

 

Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учун сермаҳсул кун бўлди. Спортчиларимиз бир кун давомида 5 та олтин, 7 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритиб, медаллар жамғармасини сезиларли даражада бойитди.

 

Кун Ўзбекистон делегацияси учун академик эшкак эшиш баҳсларидаги кумуш медаль билан бошланди. Эркаклар ўртасидаги M1x дастурида қатнашган Шаҳбоз Холмурзаев маррага иккинчи бўлиб етиб келиб, кумуш медалга сазовор бўлди. Кейин M2- дастурида Максим Голубев ва Алишер Турдиев 6:32.34 натижа билан учинчи ўринни эгаллаб, бронза медални қўлга киритди. Аёллар ўртасидаги W4- дастурида эса Анна Аксенова, Мария Сергеева, Райҳона Сатторова ва Айдана Сметуллаева иккинчи бўлиб финишга етиб келиб, кумуш медални қўлга киритди.

 

Каноэда эшкак эшиш баҳсларида Шоҳсанам Шерзодова аёллар ўртасидаги 200 метрга яккалик дастурида маррага биринчи бўлиб етиб келиб, Ўзбекистон делегациясига навбатдаги олтин медални тақдим этди. Байдарканинг аёллар ўртасидаги 500 метрга жуфтлик баҳсида Арина Танатмишева ва Екатерина Шубина учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалга сазовор бўлди. Эркаклар ўртасидаги 500 метрга каноэ баҳсида эса Артур Гулиев ва Владлен Денисов маррага иккинчи бўлиб етиб келиб, кумуш медални қўлга киритди.

 

Академик эшкак эшиш баҳсларида Анна Пракотен аёллар ўртасидаги яккалик дастурида иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медаль соҳиби бўлди. Енгил вазнли спортчилар ўртасидаги LM2x дастурида эса жаҳон чемпионлари Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафарәлиев маррага биринчи бўлиб етиб келиб, Ўзбекистон делегациясига олтин медаль келтирди.

 

Ўқ отиш баҳсларида ҳам Ўзбекистон вакили шоҳсупага кўтарилди. 10 метр масофадан пневматик тўппончадан отиш дастурида қатнашган Владимир Свечников 244,3 очко билан олтин медални қўлга киритди. У бу натижа билан Осиё ўйинлари рекордини ҳам янгилади. Мазкур олтин медаль Ўзбекистоннинг ўқ отиш бўйича Осиё ўйинларидаги 32 йиллик танаффусдан кейинги биринчи чемпионлигини таъминлади.

 

Академик эшкак эшишнинг W2-дастурида Айдана Сметуллаева ва Анна Аксенова иккинчи ўринни эгаллаб, яна бир кумуш медални делегацияга тақдим этди. M4x дастурида эса Давржон Давронов, Шаҳбоз Холмурзаев, Меҳрожбек Маматқулов ва Павел Сорин учинчи бўлиб финишга етиб келиб, бронза медални қўлга киритди. M4-дастурида Дилшод Худойбердиев, Фазлиддин Каримов, Алишер Турдиев ва Максим Голубев квартети эса маррага иккинчи бўлиб етиб келиб, кумуш медаль билан тақдирланди.

 

Қиличбозлик баҳсларида Зайнаб Дайибекова ҳам Ўзбекистон ҳисобига кумуш медаль қўшди. У финалда икки карра жаҳон чемпиони, мезбон Япония вакили Мисаки Эмурага 14:15 ҳисобида имкониятни бой берди.

 

Спорт гимнастикасида эса Ўткирбек Жўраев дастакли от машқида 14,733 балл жамғариб, олтин медални қўлга киритди.

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

Сергей Чигодаев шогирдлари ўйин якунига оз қолганда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб бир очкодан маҳрум бўлди.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Учрашувда Шерзод Эсанов дубль муаллифига айланди.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.