Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди
Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 дан кейинги илк учрашувида Эронга қарши майдонга тушди. Фарғонада ўтказилган ўртоқлик учрашувида Фабио Каннаваро шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Баҳснинг 10-дақиқасида Элдор Шомуродов Ўзбекистонни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошида, 49-дақиқада Рамин Ризоян ҳисобни тенглаштирди.
58-дақиқада Шомуродов пенальтини аниқ амалга ошириб, ўзининг дублини расмийлаштирди. Учрашувга 90+4-дақиқада Ҳусайн Норчаев якуний нуқтани қўйди — 3:1.
Шу тариқа Ўзбекистон миллий жамоаси Эрон устидан ишончли ғалабага эришди.








