Спорт

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларидаги иккинчи учрашувида Кувайтни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, муддатидан аввал чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

 

Кувайтга қарши баҳсда Сардор Баҳромов 6 ва 36-дақиқаларда гол уриб, дубль қайд этди.

 

Иккинчи бўлим бошида, 48-дақиқада Рўзибой Файзуллаев қизил карточка олди. Шундан сўнг Ўзбекистон бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди. Бироқ жамоа ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

 

Шу тариқа, Равшан Ҳайдаров шогирдлари икки турдан сўнг 6 очко жамғариб, муддатидан аввал гуруҳдан чиқишни уддалади.

 

Жамоа гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини 22 сентябрь куни Вьетнамга қарши ўтказади.

 

Маълумот ўрнида, чорак финал 25 сентябрь куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон гуруҳни биринчи ўринда якунласа, «D» гуруҳининг иккинчи ўрин соҳиби билан баҳслашади.

 

Осиё ўйинлари. «С» гуруҳи, 2-тур

 

Кувайт U-23 — Ўзбекистон U-23 0:2

 

Голлар: Сардор Баҳромов, 6, 36.

 

Қизил карточка: Рўзибой Файзуллаев, 48.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.