Спорт

Токио-2020: Иккинчи кун дастурларида ҳамюртларимизнинг иштироки

Бугун Токио-2020 Олимпия ўйинларининг иккинчи куни. Ушбу кун дастурида делегациямизнинг 11 нафар вакили иштирок этади.

Токио-2020: Иккинчи кун дастурларида ҳамюртларимизнинг иштироки

Бугун Токио-2020 Олимпия ўйинларининг иккинчи куни. Ушбу кун дастурида делегациямизнинг 11 нафар вакили иштирок этади. Қуйида ҳамюртларимизнинг иштироки билан боғлиқ маълумотларни кузатиб боришингиз мумкин:

06:10. Академик эшкак эшиш. Шаҳбоз Холмирзаев ва Собир Сафаралиев. Енгил қайиқдаги жуфтлик баҳсларида иштирок этаётган вакилларимиз ушбу босқичда ҳам тўртинчи натижани қайд этишди. Эндиликда улар 13-18 ўринлар учун курашни давом эттиришади.

06:15. Таэквондо, -68 кг: Улуғбек Рашитов. Дастлабки саралаш босқичида ҳамюртимизга малилик Сейду Мофана рақиблик қилди. Муросасиз кечган жангда вакилимиз 38:17 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Ҳамюртимиз ярим финал йўлланмаси учун 3 карра жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинларининг 2 карра совриндори жанубий кореялик Ли Де Хунга қарши даянга чиқади.

07:00. Бокс, -51 кг: Турсуной Раҳимова – Сандра Драбик (Полша). -51 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган вакилимиз полшалик Сандра Драбикка қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли кечган баҳсда чиройли жанг ўтказган Раҳимова рақибаси устидан иродали ғалабага эришди. Шу тариқа Раҳимова Олимпия ўйинларида ғалабага эришган илк боксчи қизимиз сифатида тарихга кирмоқда. Унинг кейинги босқичдаги рақибаси туркиялик Бусе Наз Чакироўғлу бўлади.

07:30. Дзюдо. Диёра Келдиёрова – Сосербарам Лхагвасурен (Мўғилистон)

Сардор Нуриллаев – Денис Виеру (Молдова)

09:00. Велошоссе, гуруҳ пойгаси: Олга Забелинская 137 км

13:05. Спорт гимнастикаси. Саралаш, таяниб сакраш: Оксана Чусовитина

14:20. Бокс, -63 кг: Элнур Абдураимов – Чинзориг Батарсух (Мўғилистон)

15:50. Оғир атлетика, -67 кг: Адҳамжон Эргашев

16:45. Бокс, -81 кг: Дилшод Рўзметов – Эммет Бреннан (Ирландия)

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"