"ЎзЖОКУ медиа оромгоҳи 2021: медиа макондаги янги трендлар"
"ЎзЖОКУ медиа оромгоҳи 2021: медиа макондаги янги трендлар".


Ёш журналистларни қўллаб-қувватлаш, керакли билим ва кўникмаларни ошириш мақсадида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўз талабалари учун бугундан "ЎзЖОКУ медиа оромгоҳи 2021: медиа макондаги янги трендлар" мавзусида оромгоҳ дастурини бошлади.
Оромгоҳ дастури уч кунга мўлжалланган. Ҳозирда "МедиаCамп" карантин қоидаларини инобатга олган ҳолда бири Бўстонлиқ туманидаги "Хўжакент" оромгоҳида, иккинчиси "Ёшлар оромгоҳи"да бўлиб ўтмоқда.

Семинарда талабалар учун спорт мусобақалари ва кечки кўнгилочар дастурлар ўтказилиш режалаштирилган.
Жараённи кузатишда давом этамиз…
Достон БАХТИЁРЗОДА







