Илм-фан

Академик лицейларга кириш имтиҳон куни аниқ бўлди

2021-2022 ўқув йили учун Академик лицейларга кириш тест синовлари 2021 йил 30 август куни 2 сменада ўтказилади.

Академик лицейларга кириш имтиҳон куни аниқ бўлди

 

Бунда тест синовлари:

 

1️⃣-сменада 08:00 дан 09:40 га қадар;

2️⃣-сменада 18:00 дан 19:40 га қадар бўлиб ўтади.

 

Тест синовлари таълим йўналишига мос 2 та фан ва интеллектуал қобилият даражаси (IQ) ни аниқлаш бўйича ўтказилади.

 

Бунда талабгорларга ҳар бир фандан 20 тадан жами 60 та тест топшириғи ва уларни бажариш учун жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга 1 соату 40 дақиқа вақт ажратилади.

 

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 146 балл бўлиб, таълим йўналишига мос фанлар бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 баллдан (жами 124 балл), интеллектуал қобилият даражаси (IQ) ни аниқлаш бўйича эса 1,1 баллдан (жами 22 балл) берилади.

 

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига ўқувчиларнинг интеллектуал қобилият даражаси (IQ) ни аниқлашда фойдаланиладиган тест спецификацияси ва намунавий тест топшириқлари жойлаштирилган бўлиб, талабгорлар саҳифаси орқали улар билан танишиши мумкин.

 

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани 29 август куни 09:00 дан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг litsey.edu.uz сайтидан ва Академик лицейлардан олишлари мумкин бўлади.

 

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралади.

Ўзбекистон терма жамоаси 43-Болқон математика олимпиадасида тарихий натижани қайд этди

Ўзбекистон терма жамоаси 43-Болқон математика олимпиадасида тарихий натижани қайд этди

Жамоа аъзолари 5 та олтин медални қўлга киритди.

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Бугун биз “тез тайёр матнлар”нинг жозибадор, аммо алдамчи даврига кирдик. Сунъий интеллект тақдим этаётган жумлалар дастлаб кўзга жуда бехато кўринади. Улар равон, тартибли ва эстетик жиҳатдан деярли нуқсонсиз кўринади. Бироқ, бу “бегона” матнларнинг энг асосий ва тўлдириб бўлмас камчилиги бор.

2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

Мутахассислар сунъий интеллектга оид 5 та асосий прогнозини эълон қилди.

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

Танлов икки босқичда ўтказилган.

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Бу ихтиро касаллик аломатлари пайдо бўлишидан олдин аниқлайди.

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

Мессенжер томонидан ишлаб чиқилган каталог орқали канални топиш ва унга обуна бўлиш мумкин.

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори мавжуд.

Ҳаводан электр ишлаб чиқарадиган генератор яратилди

Ҳаводан электр ишлаб чиқарадиган генератор яратилди

У бир ҳафтада бир неча юз милливольтга тенг энергия ишлаб чиқара олди.

Академик лицейларга кириш имтиҳон куни аниқ бўлди | Zamon.uz