Илм-фан

Ўқитувчи изланувчан ва ташаббускор бўлса, ўқувчилар билимли, ақл-заковатли бўлади

Устоз берган таълимдан, шу билан бирга, унинг маслаҳат ва ўгитларига амал қилиб, кўплаб ютуқларга эришаётган ёшлар талайгина.

Ўқитувчи изланувчан ва ташаббускор бўлса, ўқувчилар билимли, ақл-заковатли бўлади

 

 

Пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги 48-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчилари ҳам олган билимларини оқлаб, кўзлаган марраларига эришмоқда. Хусусан, мактабнинг 7 синф ўқувчиси Омадбек Одилов “Тошкент ёшлар форуми – 2020” тадбирининг заковат турнирида фаол иштирок этиб, ғолиб бўлган ёшлардан. Омадбек Тошкент шаҳар ҳокимининг қимматбаҳо совғаси ва дипломи билан тақдирланди. Унинг бу ютуғидан ота-онаси, устозлари, тенгдошлари, бутун мактаб жамоаси бирдек қувонди.

 

Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилида фан олимпиадасида француз тилидан Ж.Абдуғаниев ва А.Тиллаевлар шаҳар босқичида фахрли ўринларни эгаллади. Бунда албатта, фан ўқитувчиси Халқ таълими аълочиси Алла Набокинанинг хизмати катта. Дарҳақиқат, ўқувчининг ютуғи ва юксалишида, албатта, устознинг захматли меҳнати катта.

 

Зеро Президентимиз таъкидлаганидек, “Ёш авлодга таълим-тарбия бериш, уларни баркамол вояга етказишда устоз-мураббийнинг ўрнини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Заҳматкаш касб эгалари ўғил-қизларимизнинг дунёни англашига кўмак бериш, уларни илму фан оламига олиб киришдек улуғ вазифани шараф билан адо этиб келмоқдалар.”

 

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида 5 та муҳим ташаббус доирасида таълим масканида адабиёт, спорт, технология каби фанлардан ташкил этилган тўгараклар фан ўқитувчилари томонидан мунтазам йўлга қўйилган. Улар бу йўналишлар бўйича ҳам кўплаб марраларни забт этишмоқда. Хусусан, спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича Ўзбекистон чемпиони Самира Aҳмедова ҳамда мактабнинг баскетбол жамоаси эришаётган ютуқлари, шулар жумласидан. Шунингдек, Асила Aралова адабиёт йўналишида туманда иншолар танловида фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.

 

Ушбу мактаб ўқитувчиларининг 4 нафари Халқ таълими аълочиси, 16 нафари Олий тоифали эга. 14 нафари эса Иккинчи тоифали, бир нафари PHD математика ўқитувчиси унвонига эга.

Ўзбекистон терма жамоаси 43-Болқон математика олимпиадасида тарихий натижани қайд этди

Ўзбекистон терма жамоаси 43-Болқон математика олимпиадасида тарихий натижани қайд этди

Жамоа аъзолари 5 та олтин медални қўлга киритди.

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Бугун биз “тез тайёр матнлар”нинг жозибадор, аммо алдамчи даврига кирдик. Сунъий интеллект тақдим этаётган жумлалар дастлаб кўзга жуда бехато кўринади. Улар равон, тартибли ва эстетик жиҳатдан деярли нуқсонсиз кўринади. Бироқ, бу “бегона” матнларнинг энг асосий ва тўлдириб бўлмас камчилиги бор.

2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

Мутахассислар сунъий интеллектга оид 5 та асосий прогнозини эълон қилди.

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

Танлов икки босқичда ўтказилган.

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Бу ихтиро касаллик аломатлари пайдо бўлишидан олдин аниқлайди.

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

Мессенжер томонидан ишлаб чиқилган каталог орқали канални топиш ва унга обуна бўлиш мумкин.

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори мавжуд.

Ҳаводан электр ишлаб чиқарадиган генератор яратилди

Ҳаводан электр ишлаб чиқарадиган генератор яратилди

У бир ҳафтада бир неча юз милливольтга тенг энергия ишлаб чиқара олди.