Илм-фан

Хоразм ва Қорақалпоғистондаги 2 та мактаб битирувчиларининг барчаси талаба бўлди

Талаба учун энг бахтли онлардан бири бу — ҳужжат топширган грант дастуридан шахсий электрон манзилга «Табриклаймиз, Сиз грант соҳиби бўлдингиз!», деган мактубни олиш бўлса керак.

Хоразм ва Қорақалпоғистондаги 2 та мактаб битирувчиларининг барчаси талаба бўлди

 

Бу қувончли онлар нафақат талабалик бахтига муяссар бўлган йигит-қиз, балки уларнинг ота-онаси, яқинлари ва устозлари учун ҳам бирдек ёқимли лаҳзаларни туҳфа этади.

 

Айниқса, мактаб битирувчиларининг барчасига талабалик бахтининг насиб этгани камдан-кам учрайдиган ҳолат. Хоразм ва Қорақалпоғистондаги 2 та мактаб битирувчилари эса ана шу бахтга сазовор бўлди.

 

Хусусан, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани Таган қишлоғидаги 28-мактаб, Қорақалпоғистоннинг Амударё тумани 56-сонли мактаб Технология йўналишидаги вариатив синфларнинг 11-«б» синф битирувчилари 100 фоизлик натижа билан талабаликка қабул қилинди.

 

Шунингдек, Амударё туманидаги 40-мактаб вариатив синфининг 27 нафар битирувчисидан 24 нафари талабаликка қабул қилинган. Улардан 8 нафари давлат гранти, 17 нафари тўлов шартнома асосида ўқишга кирган. Бу 93 фоизлик натижа.

 

Қўнғирот тумани 2-сонли мактабдаги Технология йўналиши бўйича вариатив синфда 31 битирувчидан 27 нафари (87 фоизи) талаба бўлган.

 

Амударё тумани 56-сонли мактаб Технология йўналишидаги вариатив синфларнинг 11-«в» синф 88 фоизлик, жами 94 фоиз ўқувчилар ОТМга ўқишга кирган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, тест жавобларининг чиқиши аниқ бўлгани ҳамда мандат натижаларини қандай билиш мумкинлиги ҳақида хабар берилганди .

Ўзбекистон терма жамоаси 43-Болқон математика олимпиадасида тарихий натижани қайд этди

Ўзбекистон терма жамоаси 43-Болқон математика олимпиадасида тарихий натижани қайд этди

Жамоа аъзолари 5 та олтин медални қўлга киритди.

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Бугун биз “тез тайёр матнлар”нинг жозибадор, аммо алдамчи даврига кирдик. Сунъий интеллект тақдим этаётган жумлалар дастлаб кўзга жуда бехато кўринади. Улар равон, тартибли ва эстетик жиҳатдан деярли нуқсонсиз кўринади. Бироқ, бу “бегона” матнларнинг энг асосий ва тўлдириб бўлмас камчилиги бор.

2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

Мутахассислар сунъий интеллектга оид 5 та асосий прогнозини эълон қилди.

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

Танлов икки босқичда ўтказилган.

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Бу ихтиро касаллик аломатлари пайдо бўлишидан олдин аниқлайди.

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

Мессенжер томонидан ишлаб чиқилган каталог орқали канални топиш ва унга обуна бўлиш мумкин.

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори мавжуд.

Ҳаводан электр ишлаб чиқарадиган генератор яратилди

Ҳаводан электр ишлаб чиқарадиган генератор яратилди

У бир ҳафтада бир неча юз милливольтга тенг энергия ишлаб чиқара олди.