Илм-фан

1-курсга қабул қилинган талабалар учун таништирув ҳафталиги 6 сентябрдан бошланади

1-курсга қабул қилинган талабалар учун таништирув ҳафталиги 6 сентябрдан бошланади.

1-курсга қабул қилинган талабалар учун таништирув ҳафталиги 6 сентябрдан бошланади

 

2021/22 ўқув йилида талабаликка тавсия этилганлар (1-босқич талабалари) учун ОТМда 6 сентябрдан дастлабки таништирув ҳафталиги (хусусан, мустақиллик дарслари), 13 сентябрдан эътиборан ўқув режага мувофиқ дарс машғулотлари бошланади.

 

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

 

Вазирликнинг қайд этишича, янги ўқув йилидан бошлаб барча олий таълим муассасаларининг 1-курс талабалари учун ўқув жараёни кредит-модул тизими орқали ташкил этилади.

 

Таништирув ҳафталигида талабалар кредит-модул тизимининг мазмун-моҳияти, ўқув жараёнига татбиқ этилиш тартиби, ОТМнинг ички тартиб-қоидалари ва шу каби зарурий ахборотлар билан таништирилади.

 

Шу билан бирга, таништирув ҳафталигини ташкил этишда доимий яшаш манзилидан, хусусан, республиканинг бошқа ҳудудларида бўлган талабаларнинг ОТМга етиб келиши, турар жойларига жойлашиши учун вақт ажратилиши инобатга олинади.

 

Юқори курс (1-курсдан ташқари) талабалари учун эса дарс машғулотлари умумий тартибда 6 сентябрдан бошланади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ янги ўқув йили анъанавий  офлайн тарзида бошланиши ҳамда Туркманистонда ўқув йили октябрь ойидан бошланиши ҳақида хабар берилганди.

 

Ўзбекистон терма жамоаси 43-Болқон математика олимпиадасида тарихий натижани қайд этди

Ўзбекистон терма жамоаси 43-Болқон математика олимпиадасида тарихий натижани қайд этди

Жамоа аъзолари 5 та олтин медални қўлга киритди.

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Бугун биз “тез тайёр матнлар”нинг жозибадор, аммо алдамчи даврига кирдик. Сунъий интеллект тақдим этаётган жумлалар дастлаб кўзга жуда бехато кўринади. Улар равон, тартибли ва эстетик жиҳатдан деярли нуқсонсиз кўринади. Бироқ, бу “бегона” матнларнинг энг асосий ва тўлдириб бўлмас камчилиги бор.

2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

Мутахассислар сунъий интеллектга оид 5 та асосий прогнозини эълон қилди.

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

Танлов икки босқичда ўтказилган.

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Бу ихтиро касаллик аломатлари пайдо бўлишидан олдин аниқлайди.

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

Мессенжер томонидан ишлаб чиқилган каталог орқали канални топиш ва унга обуна бўлиш мумкин.

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори мавжуд.

Ҳаводан электр ишлаб чиқарадиган генератор яратилди

Ҳаводан электр ишлаб чиқарадиган генератор яратилди

У бир ҳафтада бир неча юз милливольтга тенг энергия ишлаб чиқара олди.

1-курсга қабул қилинган талабалар учун таништирув ҳафталиги 6 сентябрдан бошланади | Zamon.uz