Ўзбекистон

Қашқадарёда депутатларнинг рухсатисиз 10 миллиард сўмга яқин маблағ ишлатиб юборилгани маълум бўлди

Сенатнинг 19-ялпи мажлисида Танзила Норбоева муҳтож оилаларга уй сотиб олиш учун ажратиладиган субсидияларнинг 19 миллиард сўми одамларга берилмагани ҳақида тўхталиб ўтди. Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров масалага ойдинлик киритди.

Қашқадарёда депутатларнинг рухсатисиз 10 миллиард сўмга яқин маблағ ишлатиб юборилгани маълум бўлди

 

 

– Маҳаллий бюджетларда шаклланган қўшимча манбалардан фойдаланишда қатор камчиликларга йўл қўйилмоқда, – деди Сенат Раиси Т.Нарбаева.  – Ушбу маблағларни ишлатишда маҳаллий Кенгашлар ҳал қилувчи вазифани бажаради. Бироқ улар бунга талаб даражасида қарамаяпти. Биргина Қашқадарё вилоятининг Ғузор, Миришкор, Касби, Чироқчи туманлари ва Қарши шаҳрида маҳаллий Кенгашларда муҳокама қилинмасдан, депутатларнинг рухсатисиз 10 млрд сўмга яқин маблағ ишлатиб юборилган.

 

Умуман, бундай ҳолатларни бошқа ҳудудлар мисолида ҳам келтириш мумкин. Маҳаллий Кенгашлар қонун билан ўзларига берилган ваколатларни чуқур англаб, амалда самарали фойдаланган ҳолда талабчанлик оширмас эканлар бу каби муаммолар камаймайди. Шу жиҳатдан, маҳаллий Кенгашлар вакиллари, айниқса, бюджет бўйича доимий комиссия аъзолари, шу жумладан, котибиятлар бу борада масъулиятни оширишлари лозим.

 

“Жойларда биринчи масала асосан режалаштирилган уй-жой массивлари қурилишида кечикишлар борлигидир, буни тан олишимиз керак. Июл-август ойлари давомида Ўзбекистон Республикаси бош вазири биринчи ўринбосари билан вилоятларда бўлиб келдик, жойларда ҳақиқатан субсидия ажратишда муаммо бор. Асосий муаммо уй-жой қуришда кечикишлар бўлаётган бўлса, иккинчи масала уй-жой олиш учун критерияларга мос келмаслик ҳолатлари мавжудлиги.

Биз ипотека бозорини ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиққанимизда маълум бир тўлов қобилиятига эга оилаларни ва даромади паст фуқароларни уйнинг бошланғич бадалига фоизни тўлаб беришни назарда тутгандик. Лекин жойларда асосий кўтарилаётган масалалардан бири бу оилалар бутун маблағни тўлаб бериш масаласини қўяётганидир. Буни алоҳида ўрганиб чиқяпмиз, таклиф берамиз”, — деди Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров.

 

Аввалроқ Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ўзининг телеграм саҳифаси орқали Гендер тенгликни таъминлаш стратегиясида хотин-қизларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш, уларнинг инновацион ғояларини, ихтирочилик, рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратганди. Шунингдек, 2022 йилда Ўзбекистонда жаҳон парламентларининг аёл раҳбарлари саммити бўлиб ўтиши ҳамда Туркманистонда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг форуми ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.