Тайванда 13 қаватли бино ёниб кетди
Тайвань жанубидаги Гаосюн шаҳрида 13 қаватли бино ёниб кетиши оқибатида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда АР агентлиги шаҳар ўт ўчириш департаментига таяниб хабар қилмоқда.

11 одам жасади воқеа жойидан олиб кетилган. Яна 55 киши шифохонага ётқизилган. Уларнинг 14 нафарида ҳаёт аломатлари топилмаган. Аммо уларнинг вафоти стационардаги шифокорлар расман тасдиқлаганидан сўнг қайд этилади.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин маҳаллий вақт билан 3:00 да бошланган. Гувоҳлар бу пайтда портлаш овози эшитилганини айтган.
Аланга сабаби аниқланмаган. Аммо ўт ўчрувчилар кучли аланга нарсалар сақланган омбордан келиб чиққанини айтмоқда. Ёнғин кучли бўлиб, бинонинг бир неча қаватини вайрон қилган. Уйнинг қуйи қаватлари бутунлай қорайиб кетган.
Маълумот учун, ёниб кетган бино 40 йил олдин қурилган.
Аввалроқ Дубайда нефт танкери портлагани, Грецияда 154 та аланга ўчоғи қайд этилгани, Ироқда шифохонада ёнғин чиқиши оқибатида 54 киши ҳалок бўлгани ҳамда Карачи шаҳрида кимёвий завода ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Шарофат Маҳмудова







