Афғонистонда яна бир жангари ташкилот тузилди (видео)
Афғонистонда янги жангари ташкилот тузилди, деб хабар берди Афғонистоннинг “Aamaj News" нашри.

"Ҳазористоннинг номаълум аскарлари" фронти вакиллари Афғонистоннинг ҳазоралар яшайдиган барча ҳудудларида жанг қилиш ниятида эканлигини эълон қилади.
Гуруҳ "Толибон" ҳамда "Исломий давлат"га қарши курашишга тайёр эканини билдирди. Маълумки, толиблар ҳазораларни ўз ерларидан қувиб чиқаргани ва уларнинг айрим ҳаракатлари шафқатсизларча бостирилгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Ижтимоий тармоқларда қатл этиш ҳолатлари тасвирланган видеолар пайдо бўлганди.
Бундан аввал Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳридаги теракт оқибатида 25 киши ҳалок бўлгани, Мулла Бародар Афғонистонда хорижий давлатлар элчихоналарини очишга чақиргани ҳамда АҚШнинг Афғонистон қўшнилари билан музокара олиб бораётгани хабар қилинганди.
Насиба Тўхтаева







