Жаҳон

АҚШ Афғонистон атрофидаги давлатлар билан муҳим масалада музокара олиб бормоқда

АҚШ Афғонистон атрофидаги ҳарбий базалар бўйича музокаралар олиб бормоқда. Уларнинг орасида Россия базалари ҳам бор.

АҚШ Афғонистон атрофидаги давлатлар билан муҳим масалада музокара олиб бормоқда

 

 

“Politico” нашрининг АҚШ сенаторларига таяниб берган маълумотларига кўра, чоршанба куни Пентагон раҳбарияти Конгрессга шу мазмунда ҳисобот берган. “Пентагон олий раҳбарияти Конгрессга ёпиқ эшиклар ортида Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон билан музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди”, – дейилади хабарда.

 

Гап Афғонистон билан чегарадош давлатлар ҳақида кетмоқда. Бу давлатларга антитеррор операциялар ўтказилиши учун зарур воситалар жойлаштирилади. “Бу Россиянинг минтақадаги базалари ҳам бўлиши мумкин”, – деб қўшимча қилинади хабарда.

 

Сенатдаги ҳарбийлар ҳисоботининг очиқ қисмида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин  Россия июнь ойидаёқ  ёрдам таклиф этганини маълум қилди.

 

Бундан аввал АҚШ ва Россия генераллари Москва базаларидан фойдаланишни муҳокама қилгани хабар қилинганди. Шунингдек, АҚШ нима учун Афғонистонни тарк этгани очиқланганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Канадалик 93 ёшли миллиардер жинсий зўравонлик бўйича айбдор деб топилди

Magna International асосчиси Френк Стронахга нисбатан якуний ҳукм 17 сентябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

custom img

Эрон сулҳ бузилгани сабабли Ҳормуз бўғозини ёпди

ИИҚК Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилиб, кемаларни ҳудудга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

custom img

Исроилнинг Ливанга берган зарбалари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳга эришилганига қарамай, Ливанга ҳужумлар уюштирилмоқда.

custom img

Исроилда Эбола бўйича гумон қилинган бемор аниқланди

Бемор изоляцияга олинди, лаборатория текширувлари давом этмоқда.

custom img

Покистондаги кетма-кет портлашларда камида етти киши ҳалок бўлди

Ҳозирча портлашлар ортида ким тургани номаълум.

custom img

Эртага, 21 июнь йилнинг энг узун куни бўлади

Ёзги қуёш туриши туфайли кундуз соатлари энг юқори чўққига чиқади.

custom img

Россия мактабларида араб тили ўқитилади

Таълим вазирлиги араб тилини ўқитиш дастурини тасдиқлади, дарслар 1 сентябрдан бошланади.

custom img

Нью-Йоркдаги 174 йиллик тарихий черков бутунлай ёниб кетди

Бруклиндаги тарихий черков икки соат ичида кулга айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"