Жаҳон

Сергей Лавров Афғонистон қўшниларига илтимос билан чиқди

Россия ТИВ раҳбари буни Теҳрондаги учрашувда айтиб ўтган.

Сергей Лавров Афғонистон қўшниларига илтимос билан чиқди

 

Россия Афғонистон қўшниларидан НАТО қўшинларини ўз ҳудудида жойлаштирмасликни сўради. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Теҳронда бўлиб ўтаётган Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирлари учрашувида айтиб ўтган.

 

“Афғонистон қўшниларидан ўз ҳудудларида АҚШ ва НАТО кучларини жойлаштирмасликни сўраймиз”, – деган Лавров.

 

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Ғарб ҳарбий раҳбариятининг шундай  режаси бор.

 

Маълумот ўрнида: Афғонистонда 15 август куни ҳокимият “Толибон” қўлига ўтди. Шундан кейин АҚШ ва Ғарб қўшинлари олиб чиқиб кетилиши тезлаштирилди. Айрим давлатларнинг фикрича, АҚШ Афғонистон қўшнилари ҳудудида контртеррор кучларни жойлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, Ўзбекистонга ҳам шундай таклиф келиб тушгани хабар қилинди. Аммо кейинчалик бу мудофаа вазирлиги томонидан инкор қилинди.

 

Бундан аввал Афғонистонда ИШИД ҳолати ҳамда Хитой "Толибон" билан иқтисодий ҳамкорликнинг асосий шартини маълум қилгани хабар қилинганди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.