Ўзбекистон

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг акциз маркаланишига ўзгартиришлар киритилади

2022 йил 1 ноябрдан 1 декабргача тажриба тариқасида табиий вино маҳсулотлари ва шампань виноларига акциз маркалари қўйилмайди.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг акциз маркаланишига ўзгартиришлар киритилади

 

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг акциз маркаланишига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, 2022 йил 1 ноябрдан 1 декабргача тажриба тариқасида табиий вино маҳсулотлари ва шампань виноларига акциз маркалари қўйилмайди. Бироқ рақамли белгиларга қўйиладиган талаблар сақланиб қолмоқда.

 

Қайд этилишича, сигаретлардан ташқари тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар (жумладан, тутунсиз тамаки маҳсулотлари, никотинли снус, никотин суюқликлари ва электрон сигареталар) онлайн маркалаш тизимида рўйхатдан ўтишлари ва ушбу маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни киритишлари керак.

 

Маълумот учун: рўйхатга олиш муддати 2022 йил 1 сентябргача ёки ушбу фаолият бошланган кундан бошлаб 7 кун ичида бўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 октябрдан бошлаб сигаретсиз тамаки маҳсулотларининг ўрамлари рақамли белгиланиши, 2023 йил 1 мартдан бошлаб уларнинг айланмаси ҳақидаги барча маълумотлар ёрлиқлаш тизимига киритилиши керак.

 

Аввалроқ "Янги Ўзбекистон" савдо белгиси билан алкоголь маҳсулот ишлаб чиқарилиши, алкоголь маҳсулотларини ноқонуний муомалага киритган шахслар қўлга олингани, спиртли ичимлик ичиш саратонга олиб келиши аниқлангани ҳамда Оҳангаронда 1 миллиард сўмдан зиёд ноқонуний товарлар  ушлаб қолингани ҳақида хабар берилганди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.