Ўзбекистон

Алкоголь маҳсулотларини ноқонуний муомалага киритган шахслар қўлга олинди

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Алкоголь маҳсулотларини ноқонуний муомалага киритган шахслар қўлга олинди

 

 

 Тадбир давомида, фуқаролар А.А. ва Х.Х.лар олдиндан тил бириктириб, алкоголь маҳсулотларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни мақсад қилади. Оқибатда, фуқаро Р.га чет элда ишлаб чиқарилган акциз маркалар билан елимланмаган 1 литр ҳажмдаги 100 дона “Yeni Raki” номли алкоголь маҳсулотини жами 3 300 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

 Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Тошкентда 15 миллиард сўмга яқин ноқонуний товарлар йўқ қилингани ҳамда спиртли ичимлик ичиш саратонга олиб келиши аниқланганди. Шуниндек, “Сoca -cola”  Ўзбекистон давлат улушини “Coca-cola iecek” сотиб олиши ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида рағбатлантириш маблағлари давлат олий таълим ташкилотига ўтказилади.

3,2 млрд сўм қиморга тикилди: банк ходими мижозлар маблағини ўзлаштирган

3,2 млрд сўм қиморга тикилди: банк ходими мижозлар маблағини ўзлаштирган

Андижонда онлайн қимор билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Зиёратга юбориш ваъдаси: “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар аниқланди

Зиёратга юбориш ваъдаси: “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар аниқланди

Уч ҳудудда фуқароларни ноқонуний зиёратга юбориш эвазига пул олган шахслар ушланди.

Австралия меҳнат бозорига йўл очилмоқда: ўзбекистонлик мутахассислар ишга жалб этилиши мумкин

Австралия меҳнат бозорига йўл очилмоқда: ўзбекистонлик мутахассислар ишга жалб этилиши мумкин

Австралиянинг Шимолий ҳудуди вакиллари билан ўзбекистонлик малакали ишчиларни жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказилди.

Боғчалардаги болаларда кўз касаллиги тарқалаяптими?

Боғчалардаги болаларда кўз касаллиги тарқалаяптими?

Тошкент вилояти ССБ тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди.

“BBB-” даражасига эришиш учун бир поғона қолди — Саида Мирзиёева

“BBB-” даражасига эришиш учун бир поғона қолди — Саида Мирзиёева

Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги “барқарор” прогноз билан “BB+” даражасига кўтарилди.