1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Спиртли ичимлик ичиш саратонга олиб келиши аниқланди

Олимлар 2020 йилда қайд этилган 740 минг янги саратон касаллиги спиртли ичимликларни истеъмол қилиш билан бевосита боғлиқлигини аниқлашди. Бу ҳақда Халқаро саратон тадқиқотлари агентлиги хабар берди.

Спиртли ичимлик ичиш саратонга олиб келиши аниқланди

 


Тадқиқодларга кўра, бу дунёдаги бир йилда аниқланган барча саратон касалликларининг тахминан 4 фоизини ташкил қилади ( тўртдан уч қисмидан кўпроғи эркаклар).


Спиртли ичимликларни ичиш танадаги зарарли кимёвий моддалар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва саратон ривожланишига ҳисса қўшадиган гормонлар ишлаб чиқаришга халақит бериш орқали ДНКга зарар етказиши маълум.


Спиртли ичимликлар, шунингдек, бошқа зарарли моддаларнинг, масалан, тамаки моддаларининг канцероген таъсирини кучайтиради.


Олимларнинг тахминларига кўра, спиртли ичимликлар истеъмолининг саратон ривожланишига таъсир қилишига ўн йил вақт кетади.


Таҳлиллар шуни кўрсатдики, энг кўп саратон касаллиги ҳаддан ташқари кўп ичиш билан боғлиқ.


Спиртли ичимликлар билан боғлиқ бўлган онкологиянинг энг кенг тарқалган турлари бу оғиз бўшлиғи, томоқ, ҳалқум, қизилўнгач, йўғон ичак ва тўғри ичак, жигар ва кўкрак бези саратонидир.

 

Насиба Тўхтаева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика