Cаломатлик

Энди вакцина олмаган ходимлар ишдан четлатилиши мумкин

Эмланишдан бош тортган ходимга Меҳнат кодексининг 181-моддасига мувофиқ  интизомий жазо қўлланилади.

Энди вакцина олмаган ходимлар ишдан четлатилиши мумкин

 

Қайд этилишича, карантин  ҳолатида ҳамда одам учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди мавжуд бўлганда, шифокорнинг қарори асосида қонунчиликда белгиланган тартибда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда (соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни иш фаолияти билан шуғулланишига қаршилик кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади. Бундай имтиёз  Меҳнат кодексининг 113-моддасида белгиланган.

 

Шунингдек, иш берувчи эмлашдан ўтиш мажбурияти юзасидан касаба уюшма билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган ички меҳнат тартиб қоидалари, жамоа шартномалари ва бошқа локал ҳужжатларга қўшимча киритилиши керак. Агар ишдан четлаштириш бўйича буйруқ чиқаришдан аввал ходимдан эмлашни рад этиш бўйича ёзма ариза олинмаса ва ундан бош тортса, ҳолат юзасидан далолатнома тузилади.

 

Бош давлат санитария врачининг қарори асосида қонунчиликда белгиланган тартибда жорий этиладиган профилактик тадбир 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги шарт.

 

Ходим ишдан четлаштирилган вақти учун  унга иш ҳақи ҳисобланмайди.

 

Ходим ишдан четлаштирилган бўлса, иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилиши ёки ходимнинг соғлиғи ҳолатига кўра профилактик эмлашдан ўтишни рад этадиган қарши кўрсатма мавжуд бўлганда иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга мувофиқ ходим масофавий иш режимига ўтказилиши мумкин.

 

Маълумот ўрнида: “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида  “emlash.uz” ахборот тизимига интеграция орқали иш берувчиларнинг шахсий кабинетида “Коронавирусга қариш эмланганлар сони” ва “Коронавирусга қарши эмланмаган ходимлар рўйхати” мавжуд.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланмаганларга қатъий чора кўриш бошлангани ҳамда  Ўзбекистонда COVID-19 га қарши эмланган ишчи-ходимларга мукофот берилиши ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"