Cаломатлик

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғона вилоятида 8–12 июнь кунлари “Эзгулик манзили” номли тиббий хайрия акцияси ташкил этилади. Тадбир Фарғона вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб ўтади.

 

Акция болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда мураккаб касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

 

Тадбир доирасида республиканинг етакчи шифокорлари ва тор соҳа мутахассислари томонидан болалар учун бепул тиббий кўрик ва маслаҳатлар ўтказилади. Шунингдек, замонавий диагностика текширувлари, даволаш муолажалари ҳамда зарур ҳолларда мураккаб жарроҳлик амалиётлари амалга оширилиши режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, ота-оналарга болаларда учрайдиган касалликларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар ҳам берилади.

 

Ташкилотчилар таъкидлашича, хайрия акциясидан кўзланган асосий мақсад болаларнинг соғлиғини тиклашга кўмаклашиш ва уларнинг соғлом ҳамда бахтли келажагига ҳисса қўшишдан иборат.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.