Cаломатлик

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Бош ва бўйин саратонини даволашда қўлланилаётган амивантамаб препарати бўйича халқаро клиник синовлар умидбахш натижаларни кўрсатди, дея хабар бермоқда The Guardian.

 

Тадқиқотчилар дорининг айрим беморларда ўсмаларни тўлиқ йўқ қилишга муваффақ бўлганини маълум қилди.

 

Нашрининг ёзишича, тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган. Уларнинг барчасида касаллик аввалги кимётерапия ва иммунотерапия муолажаларига жавоб бермаган.

 

Синов натижаларига кўра, беморларнинг 43 нафарида ўсмалар кичрайган ёки бутунлай йўқолган. Шундан 28 нафарида ўсмалар сезиларли даражада қисқарган бўлса, 15 нафар беморда саратон ўсмалари тўлиқ бартараф этилган.

 

Лондондаги Саратон тадқиқотлари институти профессори Кевин Ҳаррингтон бу натижаларни “мисли кўрилмаган даражадаги кучли жавоб” деб баҳолади. Унинг таъкидлашича, тадқиқотда иштирок этган беморлар учун даволаш имкониятлари жуда чекланган бўлган.

 

Мутахассисларнинг қайд этишича, амивантамаб саратонга бир вақтнинг ўзида уч йўналишда таъсир қилади. Препарат ўсмаларнинг ўсишига ёрдам берувчи EGFR оқсилини блоклайди, саратон ҳужайраларининг даволашдан қочишида муҳим роль ўйновчи МЕТ сигнал йўлини тўсади ҳамда иммун тизимини фаоллаштириб, организмнинг ўсмага қарши курашишини кучайтиради.

 

Препаратнинг яна бир афзаллиги унинг қўллаш усули билан боғлиқ. Дори томир орқали эмас, балки ҳар уч ҳафтада бир марта тери остига юборилади. Тадқиқот давомида ножўя таъсирлар асосан енгил ва ўртача даражада кузатилган.

 

Амивантамаб препарати ҳозирда ўпка, йўғон ичак, мия ва ошқозон саратони бўйича ҳам қатор клиник синовларда ўрганилмоқда. Тадқиқот натижалари Чикагода бўлиб ўтадиган Америка Клиник Онкология Жамияти (АСCО)нинг йиллик конференциясида тақдим этилиши режалаштирилган.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.