Hi-tech

Россия олимлари қўзғолонларни тарқатиш учун “тошбақа” роботини ихтиро қилишди

Роботда 2 та модификация мавжуд бўлиб, ташқи томондан майда ва кесувчи зирҳлар билан ҳимояланган.

Россия олимлари қўзғолонларни тарқатиш учун “тошбақа” роботини ихтиро қилишди

 

Россия Фанлар академиясининг “Кабардин-Балкар” илмий маркази олимлари Россия мудофааси учун кўчадаги тартибсизликларни бостиришга қодир бўлган ва электр шок тўппончаси, тўр улоқтиргичлар билан қуролланган “тошбақа” роботи лойиҳасини  таклиф қилишди.

 

Мазкур ихтиронинг асосий хусусиятларидан бири унинг ихчамлиги,  видеокузатув ва юзни таниб олиш тизими билан жиҳозланганида.

 

Робот соатига 50-60 километр тезликда ҳаракатлана олади. 

 

Робот ихтирочилари ғояси бўйича, робот гуруҳ бўлиб ёки якка ҳолда митинг ўтказаётган одамлар олдига боради ва мегафон орқали ноқонуний ҳаракатларни бас қилишни ҳамда тарқалишни сўрайди.

 

Бўйсунмаслик ҳамда қочишга уриниш ҳолатларида робот қочоқни ортидан етиб олади ва тўр ёки тез қотувчан кўпик отиш орқали тўхтатади.

 

Муаллифлар тақдим этган маълумотларга кўра, робот инсон танаси билан солиштирганда, бел қисмигача кўтарила олади.

 

Бундан ташқари, робот унинг механизмлари ва ҳатто кузатилган шасси элементларига кириш, тегиш имконига фақатгина ҳимояланган парол орқали маълумот беради.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Хитойда учар автомобиль тақдим этилгани ҳамда Японияда учарвелосипед (байк) яратилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, америкалик миллиардер Жеф Безос New Shepard ҳаво кемасининг парвозига оид янги видеони тақдим этганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

custom img

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

custom img

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

custom img

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

custom img

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

custom img

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

custom img

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

custom img

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"