1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

Хитойда учар автомобиль тақдим этилди

Хитойнинг “XPeng” компанияси айни вақтда кўплаб автокомпаниялар орзу қиладиган машинани намойиш қилди. Мазкур автоқурилмани нафақат ҳайдаш, балки унда учиш ҳам мумкин.

Хитойда учар автомобиль тақдим этилди

 

Бу техник машина “HT Aero” деб номланган. Визуал жиҳатдан компаниянинг “XPeng P7”сига ўхшайди. У учта эшик, иккита ўриндиқ, электромотор ва учиш учун иккита парракка эга. Автомобиль автопилот тизими билан жиҳозланган бўлиб, бу йўллар ва ҳаводаги бошқарувга ёрдам беради.

 

Корпорация вакилларининг сўзларига кўра, “HT Aero” паст баландликдаги парвозлар учун мўлжалланган. Рулдан ташқари салонда ҳавода ҳаракатланиш учун жойстикка ўхшаш бошқарув тугмаси мавжуд.

 

Тақдим этилган автомобиль узунлиги 5,5 метрдан иборат. Унинг “XPeng P7” моделидан фарқи, ундан 50 фоизга енгилроқ кузовга эгалигидир.

 

Ҳавога кўтарилган “HT Aero” соатига 130 километргача ҳаракатланиши мумкин. Парвоз вақти эса 30 дақиқа. Тўғри, бу ҳозирча жуда кам муддат.

 

“XPeng” компанияси 2024 йилгача мазкур гибрид қурилмани оммавий ишлаб чиқаришни мақсад қилган.

 

Янги машина тахминан 1 миллион юан ёки тахминан 11 миллион рублга баҳоланмоқда.

 

Бундан аввал америкалик миллиардер Жеф Безос New Shepard ҳаво кемасининг парвозига оид янги видеони тақдим этгани, Tesla электр транспорт воситаларининг автопилотида хатолик аниқлагани ҳамда миллиардер Ричард Брансон Ойда меҳмонхона қурмоқчилиги ҳақида хабар қилинганди.

 

Оламгир Абдиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика