Жаҳон

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Мамлакатнинг шарқий соҳилида циклон ортидан электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатида Арнаб циклони оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди. Пайшанба куни ҳам мамлакатнинг шарқий соҳилидаги айрим ҳудудларда электр таъминоти тикланмаган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

The Times of India газетаси маҳаллий расмийларга таяниб, қурбонлар сони тўққиз нафарга етганини ёзди. Маълумотларга кўра, одамлар электр токи уриши, дарахтлар қулаши ва уйларнинг вайрон бўлиши оқибатида ҳалок бўлган. Бироқ штат ҳукумати расмий қурбонлар сонини олти киши деб кўрсатган.

 

Ҳиндистон метеорология департаменти Арнаб циклонини «жуда кучли тропик циклон» тоифасига киритган. У чоршанба куни эрта тонгда Андхра-Прадеш соҳилларига етиб келган.

 

Штат бош вазирининг баёнотига кўра, циклон камида 15 мингта электр устунига зарар етказган. Конасеэм ва Ғарбий Годавари туманларидан ташқари, аксарият ҳудудларда электр таъминоти қайта тикланган.

 

Вазир технологиялар ёрдамида циклон энг катта зарар етказиши мумкин бўлган ҳудудлар олдиндан аниқланганини ва шу орқали инсонлар ҳаёти ҳамда мол-мулкига етадиган зарарни камайтириш имкони бўлганини таъкидлади.

 

Табиий офат яқинлашишидан олдин Андхра-Прадеш ва Одиша штатларида 180 мингдан ортиқ киши хавфсиз ҳудудларга кўчирилган. Айрим мактаблар ёпилган, баъзи поезд ва авиарейслар бекор қилинган.

 

Шунингдек, Андхра-Прадеш соҳиллари яқинида Маршалл ороллари байроғи остида сузувчи, 20 нафар экипаж аъзоси бўлган юк кемаси саёзликка келиб қолган. Денгиздаги ноқулай об-ҳаво сабабли кема пайшанба куни ҳам ўша жойда қолган.

 

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Еврокомиссар Андриус Кубилюс инқироз шароитида ёқилғи ишлаб чиқаришни тез ошириш ва зарур захираларни шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

Маълумотларга кўра, у аввал ҳам ҳужум ва талончилик билан боғлиқ айбловлар бўйича судланган.

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Бу Пхеняннинг октябрь ойидаги учинчи ракета учириши бўлди.

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Бу база Туркиянинг Қатардаги ҳарбий иншоотига ўхшаш бўлиши мумкин.

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Поездлар тўқнашувига темир йўл сигнализация тизимидаги носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

Янги ҳарбий кампания Теҳроннинг ҳарбий салоҳиятини заифлаштириш ва уни музокараларга қайтаришга қаратилиши мумкин.

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Томонлар кемалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун уч томонлама мувофиқлаштириш механизмини яратишга келишиб олди.

Ҳаво ифлосланиши хавфли чегарадан тўрт баравар ошди: аҳолига кислород автобусларда берилмоқда

Ҳаво ифлосланиши хавфли чегарадан тўрт баравар ошди: аҳолига кислород автобусларда берилмоқда

Индонезияда ўрмон ёнғинларидан тарқалган қуюқ тутун сабабли нафас йўллари касалликлари кўпаймоқда.