Спорт

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Футболчининг ўзи ҳам федерация белгилайдиган жазони қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди



Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоаси йиғинини тарк этгани ортидан унга нисбатан интизомий иш бошланди. Футболчи 1 ойдан 6 ойгача дисквалификация қилиниши мумкин.


“А Bola” нашрининг хабар беришича, Португалия футбол федерациясининг интизомий регламенти 160-моддасига кўра, терма жамоага мунтазам чақириладиган футболчи машғулот, ўйин ёки терма жамоа билан боғлиқ бошқа тадбирни асоссиз тарк этса, 1 ойдан 6 ойгача дисквалификация қилиниши мумкин. Профессионал футболчига қўшимча равишда жарима ҳам қўлланади.


Шунингдек, регламентга кўра, бундай ҳолат футболчининг вақтинча автоматик дисквалификациясига сабаб бўлади. Шу боис Роналду ҳозирнинг ўзида Португалия терма жамоаси сафида иштирок этишдан четлатилган ҳисобланади. Якуний жазони эса Португалия футбол федерациясининг Интизом кенгаши белгилайди.


Роналду 30 сентябрь куни Данияда ўтказилган терма жамоа йиғинини тарк этган. У кейинчалик бу қарори учун жамоадошлари ва португалиялик мухлислардан узр сўраган ҳамда қилган иши учун федерация белгилайдиган жазони қабул қилишга тайёрлигини билдирган.


Футболчи терма жамоадан кетишига бош мураббий Хорхе Жезус билан юзага келган келишмовчилик сабаб бўлганини айтган. Роналду ўз баёнотида мураббий билан ўртадаги ишонч бузилгани ортидан йиғинни тарк этишга қарор қилганини маълум қилган.


Шу билан бирга, Роналду жазо муддати тугаганидан кейин Португалия терма жамоасига қайтишга тайёрлигини билдирган.

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

Сергей Чигодаев шогирдлари ўйин якунига оз қолганда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб бир очкодан маҳрум бўлди.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Учрашувда Шерзод Эсанов дубль муаллифига айланди.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.