Ўзбекистон

Ўқитувчиларнинг мукофот пулидан нега солиқ ушланади? Вазирлик изоҳ берди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Ўқитувчиларнинг мукофот пулидан нега солиқ ушланади? Вазирлик изоҳ берди

 

Ижтимоий тармоқларда 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан умумтаълим муассасалари ходимларига тўланган мукофот пулларидан даромад солиғи ушланганига оид хабарлар турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.

 

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига мувофиқ, 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан умумтаълим муассасалари ходимлари Директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 75 фоизигача миқдорда мукофотланиши мумкин.

 

Вазирликнинг тушунтиришича, Солиқ кодексининг тегишли моддаларига кўра, ушбу мукофот рағбатлантириш хусусиятига эга тўлов ҳисобланади. Шу сабабли у ходимнинг жами даромадлари таркибига киритилади ва ундан даромад солиғи ундирилади.

 

Вазирлик алоҳида таъкидлаганидек, Солиқ кодексида айрим турдаги пул мукофотлари учун бошқа тартиб белгиланган.

 

Жумладан, Ўзбекистон Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида бир йўла бериладиган пул мукофотлари жисмоний шахснинг жами даромади таркибига киритилмайди. Шу сабабли бундай тўловлардан даромад солиғи ушланмайди.

 

Масалан, “Йил ўқитувчиси” танлови ғолибларига Президент ёки Ҳукумат қарори асосида тўланадиган бир марталик пул мукофотлари ушбу тоифага киради.

custom img

B2 сертификати йўқ ўқитувчилар ишдан олинмайди: вазирликдан янги кўрсатма

B2 сертификати бўйича якуний тартиб Вазирлар Маҳкамаси қароридан сўнг белгиланади.

custom img

Фирибгарликка қарши янги тизим: банкларда антифрод 24/7 ишлайди

Марказий банк банклар, тўлов ташкилотлари ва тўлов тизимлари операторлари учун шубҳали операцияларни аниқлаш бўйича янги талабларни таклиф қилмоқда.

custom img

Жанни Инфантино Ўзбекистонда: ФИФА делегацияси икки кунлик ташриф билан келди

ФИФА делегацияси Ўзбекистонда қатор футбол объектлари ва лойиҳалари билан танишади.

custom img

Аграр соҳада молиявий қўллаб-қувватлаш: айрим йўналишларга субсидиялар берилади

Пахта етиштириш, пахта-тўқимачилик кластерлари, ем-хашак экинлари ва совитилган гўшт импортини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратилади.

custom img

Коммунал хўжалиги ходимлари учун: Ўзбекистонда янги фахрий унвон таъсис этилди

Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшган ва аҳолига хизмат кўрсатишни яхшилашда алоҳида хизмат кўрсатган ходимлар тақдирланади.

custom img

Тошкент халқаро метрология мактабига мезбонлик қилмоқда

BIPM–COOMET UTC SUMMER SCHOOL халқаро ёзги мактаби ўз ишини бошлади.

custom img

Глобал инновация индекси: Ўзбекистон 139 та давлат орасида 77-ўринни эгаллади

Мамлакат ўтган йилги натижасига нисбатан икки поғона юқорилаган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Эрон Президентлари минтақавий кун тартиби ҳамда бўлажак тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"