Абдулазиз Комилов ЙХҲТ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг йиғилиши иштирок этди
Унда ЙХҲТнинг ҳамкор-мамлакати саналган Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.


Бугун, 2 декабрь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Стокгольм шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг 28-йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Учрашувда ЙХҲТ маконида ҳарбий-сиёсий, иқтисодий-экологик ва инсоний ўлчовлардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, ўзаро савдони кенгайтириш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, аграр секторда янги технологияларни жорий этиш, табиатни муҳофаза қилиш ва биохилма-хилликни сақлаш масалаларидаги алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишилган саъй-ҳаракатларни амалга ошириш зарур.
Шунингдек, Ўзбекистон томони ҳамкорликни давом эттиришга ҳамда барча соҳалар бўйича долзарб дастурлар сонини мутаносиб равишда ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Учрашув сўнгида, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ушбу мамлакатда гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун афғон халқига зарур ёрдам кўрсатиш юзасидан шошилинч чораларни кўришга чорлади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат котиби ўринбосари Уэнди Шерман Ўзбекистон расмийлари билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилганди.
Аввалроқ Абдулазиз Комилов БМТ махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайн билан учрашгани, Саудия Арабистони Қироллигининг Фавқулодда вa мухтор элчисини қабул қилгани, Германия ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказгани ҳамда Теҳрондаги Афғонистон масаласига бағишланган учрашувда иштирок этгани ҳақида хабар берилганди.







