Ўзбекистон

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Ўзбекистон расмийлари билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Мамлакатимизга ташриф буюрган Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби биринчи ўринбосари Уэнди Шерман 3 октябрь куни Tашқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди.

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Ўзбекистон расмийлари билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

 


Ўзаро мулоқотда асосан минтақа ва Афғонистондаги вазият муҳокама қилинган. Томонлар Афғонистонда миллий ярашув ва инклюзив ҳукуматни шакллантириш жараёнига кўмаклашиш, мамлакатда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, гуманитар инқирознинг олдини олиш зарурлигини таъкидлаган.


Шунингдек, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилган. Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари, хусусан, стратегик ҳамкорлик мулоқотининг биринчи йиғилишини ўтказиш масалалари муҳокама қилинган.

 


Музокараларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ва Адлия вазири Русланбек Давлетов иштирок этди.

 

Аввалроқ Абдулазиз Комилов делегацияси ТТДҲК ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиши ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Ўзбекистон расмийлари билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди | Zamon.uz