Videoreportaj

Ижтимоий тармоқларда "Ногиронлар ётоқхонаси" деб таърифланаётган видео асоссиз бўлиб чиқди

Бино аслида тадбиркорнинг ижарага олган жойи экан.

Ижтимоий тармоқларда "Ногиронлар ётоқхонаси" деб таърифланаётган видео асоссиз бўлиб чиқди

 

Бугун ижтимоий тармоқларда Қаршидаги ногиронлар яшайдиган ётоқхона хароба аҳволда эканлиги айтилаётган видеохабар тарқалди.

 

Тасвирда кўрсатилган бино ҳақиқатдан ҳам абгор аҳволда. Мазкур ҳолат юзасидан  Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов маълумот берди.

Унда айтилишича тарқалган хабарлар асосли эмас. "Қаршидаги ногиронлар яшайдиган ётоқхона" дея номланган абгор ҳолатдаги бино аслида ётоқхона эмас балки тадбиркорнинг ижарага олган жойи экан.

Маълумотга кўра тадбиркор уйсиз кўчада қолган фуқарога яхшилик қилиш мақсадида яшаб туриши учун бинодан жой берган.

 

Шунингдек маълумотда айтилишича айни дамда шаҳар ҳокимининг шахсан ўзи видеони ижтимоий тармоқда жойлаган йигитни чақириб вазиятга  ойдинлик киритмоқда.

 

Аввалроқ, Бухородаги харобага айланган "Сомонийлар" боғи ҳақида хабар берилганди.

Муножат Валиева 

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"