Жаҳон

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украина энергетика ва фуқаролик инфратузилмаси объектларига, шунингдек, Днепр дарёси устидан ўтган кўприкларга янги зарба беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский разведка маълумотларига таяниб маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўрмоқда. Бироқ бу осон бўлмаслиги таъкидланган.

 

Зеленский ҳаво мудофаасини кучайтириш учун «Patriot» тизимларига мўлжалланган тутиб қолувчи ракеталар зарурлигини билдирди. Шунингдек, у халқаро ҳамкорларни ҳарбий ёрдам ва қурол-яроғ етказиб беришни кечиктирмасликка чақирди.

 

Украина президенти Россиянинг асосий тактикаси электр тармоқлари, трансформаторлар ва электр энергиясини тақсимлаш қурилмаларини йўқ қилишдан иборат эканини қайд этди.

 

Унинг таъкидлашича, айрим ҳудудларда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми етарли бўлса-да, инфратузилмага етказилган зарар туфайли электр таъминотида тақчиллик сақланиб қолмоқда. Мавжуд муаммоларни бартараф этишда таъмирлаш ишларини тезкор амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга.

 

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

Дастлабки маълумотларга кўра, оролга иккита ракета тушган.

Тўртта вагон аланга ичида қолди: Ҳиндистонда поезд ёниб кетди

Тўртта вагон аланга ичида қолди: Ҳиндистонда поезд ёниб кетди

Вагонлардан биридаги вентиляторда қисқа туташув юзага келгани ёнғинга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров

“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти унинг шаънига шеър ўқимоқчи бўлган аёлни тўхтатиб, бундай қилмасликни сўради.