0

Янги йилдан 3 кун ўтиб...

Байрамдан сўнг ичакни соғломлаштириш бўйича диетолог тавсиялари билан танишинг.

Янги йилдан 3 кун ўтиб...

 

Ҳозир ҳам ҳамманинг уйида Янги йил байрамидан қолган бир тонна овқат борлиги аниқ. Уларни еб тугатгунча, ошқозон ва ичаклар ҳам додлаб юборади. Чунки уч кунлаб калорияга бой, турган-битгани углевод ва ёғлардан иборат бўлган таомлардан одам нафақат семириб кетиши, балки ичаклар ҳам заҳарланиши мумкин.

 

Худди шу фурсатда бизга эксперт-диетологларнинг маслаҳати асқотиши аниқ.

 

Овқатларингиз тугаб бўлгач, бир нечта оддий услублардан фойдаланиб, ичакларингизни тозалаб олишингиз мумкин.

Енгил овқатланадиган кунлар ва детокс-парҳезлар бу борада сизга ёрдам бериши аниқ.

 

Енгил овқатланадиган кунларда кун бўйи шу икки маҳсулотларни еб юрасиз:

 

— қатиқ+олма;

— гречкали бўтқа+қатиқ;

— кўк чой+цитрус мевалар;

— сули+мевалар;

— хом сабзавотлар+зайтун ёғи;

— смузи+йогурт.

 

Сиз юқоридаги маҳсулотлардан бирини танлаб, кун бўйи истеъмол қилинг ва ҳар 1-2 соатда 1 стакан сув ичишни канда қилманг.

Ичакларни тозалашни тезлаштирмоқчи бўлсангиз, рационингизга шиповник қайнатмасини қўшишингиз мумкин.

Унинг пешоб ҳайдаш хусусияти организмнинг ўз-ўзини тиклаш хусусиятини тезлаштиради.

 

Экспертларнинг фикрича, детокс-ичимликлар ёрдамида ҳам худди шундай натижага эришиш мумкин экан. Бунда 1-3 кун фақат сув ва мева-сабзавотларнинг шарбатини ичиб юрасиз.

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

 

Манба: Hordiq.uz

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"