Спорт

Ажойиб нокаутлар ва ҳаяжонли жанглар намойиш этишга тайёрман – Шоҳжаҳон Эргашев

Спортчи профессионал боксга қайтмоқда.

Ажойиб нокаутлар ва ҳаяжонли жанглар намойиш этишга тайёрман – Шоҳжаҳон Эргашев

 

Жорий йилнинг 24 январь куни Шоҳжаҳон Эргашев боксдаги фаолиятини якунлаб, ўзини бошқа соҳада синаб кўрмоқчи эканлигини айтганди. 

 

1 февраль куни Шоҳжаҳон билан судлашаётган "Salita" промоутерлик компанияси Инстаграм тармоғидаги саҳифасида Эргашевнинг навбатдаги жангига шама қилинган постерни эълон қилди. Мазкур постерга боксчи “Энди шошмай туринглар”, дея шарҳ бериб, уни қайта улашди.

 

Шоҳжаҳон Эргашев эса буни қуйидагича изоҳлаган:

"Ўзимни жуда илҳомланган ҳис қиляпман ва рингда устунлик қилишга тайёрман. "Salita Promotions" билан келишувимиз иккала томон учун ҳам фойдали ва самарали бўлди, фаолиятимни давом эттиришдан мамнунман. 

 

Америкалик мухлисларимни соғиндим, яна бир бор рингда куч ва маҳоратимни ишга солиб, ажойиб нокаутлар ҳамда ҳаяжонли жанглар намойиш этишга тайёрман".

 

Маълумот учун: Шоҳжаҳон Эргашев проф боксда жами 21 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 19 та жангда рақибларини нокаут эвазига мағлубиятга учратган.

 

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"