0

“Украинада Кобул сценарийси такрорланиши мумкин” — Швеция парламенти

Депутат ТИВдан Киевдаги элчихонани эвакуация қилишни сўради.

“Украинада Кобул сценарийси такрорланиши мумкин” — Швеция парламенти

 

Швеция парламенти аъзоси Бьорн Сёдер мамлакатлакатнинг Украинадаги элчихона ходимлари хавфсизлигини таъминлаш кераклигини айтмоқда. У ўз қарашларини Швеция Ташқи ишлар вазири Ан Линдега тушунтириб берди. Бу ҳақда RT хабар қилди. 

 

Сёдернинг айтишича, АҚШ ва Буюк Британия Киевдаги дипломатик миссиянинг айрим ходимларини мамлакатдан олиб чиқмоқда. Вашингтон ва Лондон бундай қарорга “Россия томондан ўсаётган хавф” сабаб бўлганини айтган.

 

“Ўз навбатида, Швеция ва ЕИнинг бошқа давлатлари ҳозирча бундай ҳаракат қилмаяпти”, - деган депутат.

 

У Швеция ТИВ Афғонистондаги воқеаларга ҳам кечикиб реакиция билдирганини эслатиб ўтди. Ўшанда ҳукумат Толиблар қўлига ўтганидан сўнг элчихона ходимлари эвакуацияси бошланган.

 

Шунинг учун Сёдер Линдедан у Киевдаги элчихона ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш учун нима қилаётганини сўради.

 

Маълумот ўрнида: Сўнгги ойларда Ғарб Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлигини айтиб келмоқда. Ўз навбатида Москва бу каби айбловларни рад этяпти.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Пентагоннинг расмий вакили Жон Кирби АҚШ европадаги қўшимча кучлари Украинага ҳам жўнатилиши мумкин маълум қилганди.

 

Шарофат Маҳмудова

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"