0

COVID-19'га қарши эмланган фуқароларга пул мукофоти бериладими?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолатга аниқлик киритди.

COVID-19'га қарши эмланган фуқароларга пул мукофоти бериладими?

 

Ижтимоий тармоқларда COVID-19'га қарши эмланган фуқароларга давлат томонидан ажратилган 750 минг сўмни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг веб-сайти орқали олиш учун ҳавола келтирилган маълумотлар тарқатилмоқда.

 

Мазкур маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

 

Маълумки, коронавирус пандемияси даврида айрим ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали турли асоссиз, ҳеч қандай ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва расмий манбалар орқали тасдиқланмаган уйдирма маълумотларни тарқатиш ҳоллари тез-тез кузатилмоқда.

 

Бу эса кенг жамоатчилик орасида турли тушунмовчиликларнинг юзага келишига, баъзи ҳолларда эса ортиқча саросималарга сабаб бўлмоқда. Жумладан, вакцина олган фуқаролар учун 750 минг сўм миқдорида пул маблағи берилаётгани ҳақидаги ахборот ҳам ана шундай мақсадда тарқатилган бўлиб, ҳеч қандай расмий асосга эга эмас.

 

Шунинг учун, вазирлик аҳолидан бу каби фейк хабарларга ишонмасликларини, вакцинация жараёнлари билан боғлиқ энг тўғри маълумотларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий ssv.uz сайти ҳамда Telegram'даги саҳифалари орқали олишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

 

Маълумот учун: бу каби ёлғон хабарларни тарқатиш тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"