Германия Россия буғдойисиз дунё очарчиликка дуч келишидан огоҳлантирди
Уруш туфайли дон етказиб берувчи йирик мамлакатларнинг заҳиралари уч ҳафтада тугайди.

Охирги ҳафталарда дунёда буғдой нархи назоратдан чиқиб кетди, шу сабабли инсониятга очлик таҳдид солмоқда, деб ёзади Германиянинг Deutsche Wirtschafts Nachrichten нашри.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, жаҳонда буғдой етказиб беришнинг 30% Россия ва Украина ҳиссасига тўғри келади ва ҳозирда бу икки давлат жаҳон бозоридан узилиб қолган.
“Буғдой ҳар қачонгидан ҳам қимматроқ, кўплаб мамлакатларда очлик инқирози авж олди”, — дейилади мақолада.
Бундан ташқари, энг йирик буғдой экспортчилари — ЕИ, Россия, АҚШ, Канада, Украина, Аргентина, Австралия ва Қозоғистон заҳираларининг камайиши таъминот инқирозини янада кучайтиради.
Айни вақтда бу мамлакатларнинг заҳиралари тўққиз йил ичида энг паст даражада – 57 миллион тонна, бу дунё учун 27 кунга етади.
Қўшимча маълумот учун охирги икки йил ичида Европада фючерс шартномалари бўйича буғдой биржа нархлари деярли икки баравар, АҚШда эса 2,5 баробар ошган.







