Туркманистонга янги президент сайланди
Мамлакатда бўлиб ўтган бугунги сайлов натижалари эълон қилинди.

Бугун, 12 март куни Туркманистонда Президент сайлови бўлиб ўтди. Унда дастлабки натижаларга кўра, 97,12 фоиз овоз билан Туркманистоннинг амалдаги президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг 40 ёшли ўғли Сердар Бердимуҳаммедов ғолиб деб топилди.
Маълумот учун: Гурбангули Бердимуҳаммедов Сапармурат Ниязовдан кейин президентликка сайланган эди.







