0

Шанхайда қаттиқ "блокировка" жорий этилди

Шаҳарда офис ва корхоналар ёпилади, жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилади.

Шанхайда қаттиқ "блокировка" жорий этилди

 

Хитойнинг Шанхай шаҳрида коронавирусининг авж олиши фонида, душанба куни охирги икки йилдаги энг қаттиқ блокировка бошланди.

 

Биринчи босқичда Шанхайнинг Пудонг иқтисодий тумани ва унинг атрофидаги ҳудудлар душанбадан жумагача ёпилади. Иккинчи босқич жума куни бошланади.

 

Ушбу даврда аҳолидан уйда қолиш талаб қилинади. Муҳим ҳисобланмаган офис ва корхоналар ёпилади, жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилади. Шунингдек, "блокировка" пайтида шаҳар аҳолиси CОVID-19га қарши оммавий эмланади.

 

Якшанба куни Шанхайда 3 500 га яқин одамда коронавирус аниқланган. Улардан атиги 50 нафарида CОVID-19 аломатлари мавжуд.

 

Хитой CОVID-19 нисбатан “нол бардошлик” сиёсатига эга бўлган дунёдаги кам сонли давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. Бу вирус тарқалишини қаттиқ "блокировка"лар ва касалланган фуқаролар билан алоқада бўлганлар учун мажбурий карантин орқали чеклашни англатади.

 

Хитойда пандемиянинг бутун даври давомида 144,5 мингга яқин коронавирус инфекцияси аниқланган ва касаллик оқибатларидан 4,6 мингга яқин фуқаро вафот этган.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Шанхайда қаттиқ "блокировка" жорий этилди