ЖССТ: COVID билан касалланиш камайди, ўлим ҳолатлари ошди
Ташкилот коронавирус бўйича янги ҳисобот эълон қилди.

Бутун дунёда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари камайди. Бу ҳақда ЖССТ хабар берди.
“2022 йилнинг 21-27 март кунлари янги касалланиш ҳолатлари ўтган ҳафтага нисбатан 14 фоизга камайди. Бошқа томондан эса, худди шу даврга нисбатан ўлим ҳолатлари 43 фоизга ошди”, – дейилади ташкилотнинг ҳафталик ҳисоботида.
Хусусан, ўтган ҳафтада 10 миллион янги ҳолатлар аниқланган, 45 минг киши COVID-19 қурбонига айланган.
Аввалроқ Ҳиндистон халқаро рейслар учун чекловни бекор қилгани тўғрисида хабар берилганди.







