Спорт

Ўзбекистон ифтихорлари тақдирланди

Милий Олимпия қўмитасининг 30 йиллиги нишонланди.

Ўзбекистон ифтихорлари тақдирланди

 

Куни кеча “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти, Халқаро Олимпия қўмитаси ва кўплаб халқаро спорт ташкилотлари, фахрий спортчилар ҳамда Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари иштирок этди.

 

Тадбирда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов юртбошимизнинг Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва мамлакатимиздаги Олимпия ҳаракати аъзоларига йўллаган Мурожаатномасини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг турли номинацияларда ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

 

Қуйида барча тақдирланган спортчилар билан танишишингиз мумкин:

 

—“Олимпиадаларда энг кўп медаль келтирган федерация” – Ўзбекистон бокс федерацияси;

 

—“Олимпия рекордчиларини тарбиялаган федерация” – Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси;

 

 —“Олимпия ўйинларида энг кўп медалга эга чиққан спортчи” – Ришод Собиров;

 

—“30 йилликнинг энг совриндор мураббийи” – Марат Қурбонов;

 

—“30 йилликда узлуксиз медалларни қўлга киритган ассоциация” – Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси;

 

—“Ўзбек спортини дунёга тарғиб қилишдаги хизматлари учун” – Равшан Ирматов;

 

—“30 йилликнинг Энг шонли терма жамоаси” – футбол бўйича 1994 йилги Ўзбекистон миллий терма жамоаси;

 

—“Ёзги Олимпия ўйинларидаги биринчи медаль” – Армен Багдасаров;

 

—“Ўзбекистоннинг энг ёш Олимпия ўйинлари чемпиони” – Улуғбек Рашитов;

 

Кечанинг энг қизиқарли номинацияларидан 10 йилликлар кесимида Ўзбекистоннинг энг яхши спортчилари эълон қилинди. Мукофотларни ООК бош директори, Халқаро сузиш федерацияси (ФИНА) президенти Ҳусайн Ал Мусаллам ҳамда ООК вице-президенти Отабек Умаров топширди.

 

Ғолиблар:

 

1.Миржалол Қосимов (1991-2001)

 

2.Aбдулло Тангриев (2001-2011)

 

3.Oксана Чусовитина (2011-2021).

 

Жамшидбек Амиров

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"