Жаҳон

Қишлоқ хўжалиги вазири БМТ конференциясида маъруза қилди

Вазир сессияда озиқ-овқат хавфсизлиги, агро озиқ-овқат тизимлари ва бошқа масалаларга тўхталган.

Қишлоқ хўжалиги вазири БМТ конференциясида маъруза қилди

 

10–13 май кунлари Полшанинг Лодз шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Европа минтақавий конференсиясининг 33-сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда ташкилотнинг Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги аъзолари иштирок этмоқда. 


Ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган Минтақавий конференсия расмий форум бўлиб, унинг доирасида Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги ФАОга аъзо барча мамлакатларнинг қишлоқ хўжалиги вазирлари ва бошқа юқори даражадаги расмийлари озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш масалаларини муҳокама қилиш учун йиғилишади ва бу билан минтақанинг озиқ-овқат тизимлари барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшишади.


Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев конференсияда сўзга чиқиб, ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий конференсиясининг 32-сессияси якунлари бўйича маъруза қилди. Вазир 2020-йил ноябр ойида мазкур конференсиянинг 2022-йилгача раиси этиб сайланган эди.

 

Вазир озиқ-овқат хавфсизлиги, агро-озиқ-овқат тизимлари ва бошқа кўплаб соҳаларга оид масалаларга тўхталди. Шунингдек, у минтақа давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик ва ФАО билан ҳамкорлик муҳимлигини ҳам таъкидлаб ўтди. ФАО минтақавий бюроси 2020-2022-йилларда минтақавий конференсияга самарали ва конструктив раислик қилгани учун вазир Ходжаевга миннатдорчилик билдирди.

 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"