Жаҳон

Зеленский Африка Иттифоқига илтимос билан мурожаат қилди

Иттифоқ унга видеоконференция орқали ташкилотга мурожаат қилиш имкониятини берди.

Зеленский Африка Иттифоқига илтимос билан мурожаат қилди

 

Африка Иттифоқи Украина президенти Владимир Зеленскийнинг илтимосини қондиришга ва унга видеоконференсия орқали ташкилотга мурожаат қилиш имкониятини беришга қарор қилди. Бу ҳақда Сенегал матбуот агентлиги хабар берди. 

 

Агентлик маълумотларига кўра, ҳозирда бу қайси сана ва қандай шароитларда бўлиб ўтиши аниқланмоқда. Зеленский 11 апрел куни Салга қўнғироқ қилиб, иттифоқ ҳукумати раҳбарлари билан гаплашиш имкониятини сўради.

 

Африка Иттифоқи делегацияси раҳбари Маки Сал  Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Россияга боради. Икки  давлат раҳбарларининг учрашуви 3 июн куни Сочида бўлиб ўтади.

 

Аввалроқ Сал Киевга ташриф буюришни режалаштирган, бироқ Сочидан Гана пойтахти Аккрага учиб кетишга қарор қилган, у ерда 4 июн куни Мали, Гвинея ва Буркина-Фасодаги вазият бўйича Ғарбий Африка мамлакатлари иқтисодий ҳамжамиятининг навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтади.

 

custom img

Россияда айрим заправкаларда амалдорларга бензин навбатсиз берилмоқда

Саратов, Краснодар, Челябинск ва Волгоград вилоятларидаги айрим ёнилғи қуйиш шохобчаларида давлат хизматчиларига навбатсиз ёки хизмат гувоҳномаси асосида бензин сотилаётгани айтилмоқда.

custom img

Дамашқда Адлия саройи яқинидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Айрим фуқаролар портлашга собиқ Президент Башар Асаднинг тарафдорлари алоқадор эканини айтмоқда.

custom img

Ўзбекистон делегацияси Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эронга ташриф буюрди.

custom img

АҚШ Нигериядан ҳарбийларининг асосий қисмини олиб чиқди

AҚШ Нигерияда ИШИДга қарши бир неча ой давом этган қўшма ҳарбий операция якунлангач, мамлакатга юборилган ҳарбий хизматчиларининг асосий қисмини олиб чиқди.

custom img

Покистонда йўловчи автобуси жарликка қулади: камида 40 киши ҳалок бўлди

Яна 8 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"