Ўзбекистон

Туркманистон Ўзбекистондан транзит юкларини ташишга рухсат берди

Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Туркманистон Ўзбекистондан транзит юкларини ташишга рухсат берди

 

Туркманистон 2022 йил 1 июндан хорижий давлатлар, хусусан, Ўзбекистон транспорт воситаларига мамлакат ҳудуди орқали транзит юк ташувларини амалга оширишга рухсат берди.

 

Маълум бўлишича, хорижий давлатлар транспорт воситалари ҳайдовчилари мамлакат ҳудуди орқали қуйидаги йўналиш бўйлаб транзит ҳаракатланади: «Сарахс (Эрон)–Сарахс (Туркманистон)»–«Фарап (Туркманистон)–Олот (Ўзбекистон)»–«Сарахс (Туркманистон)–Сарахас (Эрон)» назорат-ўтказиш пунктлари.

 

 

 

Таъкидланишича, мамлакат ҳудуди бўйлаб транзит юк ташувлари қуйидаги талаб ва шартларга риоя этган ҳолда амалга оширилади:

  • Хорижий давлатлар транспорт воситалари ҳайдовчилари Туркманистон давлат чегарасини кесиб ўтишда транзит ташувини амалга ошириш жараёнини расмийлаштириш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни махсус санитар ишловдан ўтказиш учун тақдим этишлари шарт;

  • Белгиланган тартибда автотранспорт воситалари санитар тозалашдан ўтказилади;

  • Чегарадан ўтишда ПЗР усули билан CОVID-19 га тест синовидан ўтганлиги ҳақида маълумотнома (давлат чегарасидан ўтишдан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда), коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификат (охирги эмлаш санасидан 42 кундан кам бўлмаган муддатда) тақдим этилиши шарт;

  • Назорат-ўтказиш пунктида COVID-19 учун экспресс-тестдан ўтиш;

  • Туркманистон ҳудуди бўйлаб транзит ташув юк автотранспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси (автоколонна)да ҳаракатланиш орқали амалга оширилади;

  • Мамлакатнинг Ўзбекистон ва Эрон билан чегарасидан 1 км масофада юк автотранспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси (автоколонна) тузилади;

  • Юк автотранспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси (автоколонна) тузиш соат тонгги 8:00 дан бошланади;

  • юк автотранспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси йўл полицияси махсус машиналари кузатуви остида ҳаракатланади. Ҳаракат давомида ҳайдовчиларга тўхташ ва автотранспорт воситаси кабинасидан чиқиш тақиқланади;

  • Юк автотранспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси ҳаракати давомида ҳайдовчиларнинг дам олиши, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, ёнилғи қуйиш, зарур озиқ-овқат маҳсулотларини олиш учун махсус белгиланган автотураргоҳларда тўхташ кўзда тутилган;

  • Ҳаракат давомида носозлик ёки бошқа муаммо юзага келган тақдирда тегишли транспорт воситаси жамланмадан ажратилади. Бундай вазиятда ички ишлар органлари ходимлари Туркманистон автомобиль транспорти агентлиги билан биргаликда юзага келган муаммони ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"