Шанхайда 2 миллиондан ортиқ киши карантинга олинди
Уларнинг барчаси COVID-19’га тест топширади.

Шанхай шаҳар маъмурияти яна 2.7 миллион кишини карантинга жўнатди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
“Шанхай жануби-ғарбидаги 2.7 миллион аҳоли яшайдиган Миньхан тумани “ёпиқ бошқарув” режимига ўтди. Унинг барча аҳолиси COVID-19’га тест топширади”, – дейилади хабарда.
Шаҳар маъмуриятининг маълум қилишича, барча тест намуналари ўрганилганидан сўнг карантин тугатилади. Шу билан бирга бу бўйича аниқ муддатлар белгиланмаган.
Аввалроқ Шанхайда июль охиригача барча карантин чекловлари бекор қилиниши тўғрисида хабар берилганди.







