Ўзбекистон

2023 йилда Ўзбекистонда хусусий чакана электр савдо компаниялари ташкил этилади

Президент электр энергетикаси корхоналари фаолиятини трансформация қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

2023 йилда Ўзбекистонда хусусий чакана электр савдо компаниялари ташкил этилади

 

Кеча, 23 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси корхоналари фаолиятини трансформация қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.


Маълум қилинишича, Ўзбекистон иқтисодиёти ва аҳоли талаби тобора ўсиб, ёқилғи-энергетика тармоғи шунга мутаносиб модернизация қилинмоқда. Бу ишлар давлат раҳбарининг 2019 йил 27 мартдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси асосида олиб борилмоқда.


Хусусан, собиқ “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти негизида электр энергияси ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва сотиш бўйича 3 та алоҳида тузилма ташкил этилди. 7 миллион истеъмолчи Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиб, аҳолидан тўлов ундириш 100 фоиз таъминланмоқда. Генерация соҳасида жами 7 миллиард долларлик 19 та қуёш, шамол ва иссиқлик электр станциялари қуриш бўйича лойиҳаларга хорижий инвесторлар жалб қилинди.


Шу билан бирга, соҳада рақобатни яратиш, энергия таъминотининг ҳажми ва сифатини ошириш бўйича ҳали қилинадиган ишлар кўп. Жумладан, энергетика тизимини модернизация қилиш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун келгуси йилларда 20 миллиард долларга яқин инвестиция талаб этилади. Бунинг учун соҳада рақобатли бозорни шакллантириш ва хусусий инвесторларга шароитларни кенгайтириш зарур.


Шу боис йиғилишда энергетика бозорини бошқариш бўйича янги тизим яратиш масалалари муҳокама этилди.


Хусусий генерация корхоналари уланиши учун тенг шароит яратиш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг электр энергиясини ягона харид қилиш ва магистрал тармоқларни бошқариш ваколатларини ажратиш таклифи билдирилди. Бунда, ягона харид қилувчи компания барча электр станцияларидан электр энергиясини шартнома асосида сотиб олиб, йирик корхона ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига сотади. Магистрал тармоқ оператори эса электр энергиясини етказиб бериш, йўқотишларни камайтириш ва энерготизимни техник бошқариш билан шуғулланади.


Келгуси йилда 14 та туман ва шаҳарда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга муқобил тарзда, истеъмолчиларга электр энергиясини сотадиган хусусий чакана электр савдо компаниялари ташкил этилади.


Шунингдек, тармоқ раҳбарларига трансформация жараёнини жадаллаштириш, корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қила оладиган компанияларга айлантириш кераклиги таъкидланди. Соҳа корхоналарининг операцион харажатларини оптималлаштириш, электр узатиш тармоқларини янгилаш бўйича ҳам топшириқлар берилди.


Ҳукумат ва соҳа раҳбарларига ушбу ислоҳотларни амалга ошириш учун зарур бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлаш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"