Россиядан Ўзбекистонга бизнес-миссия келмоқда
Унинг таркибидан 15 компания ўрин олган.

Россия кўп тармоқли бизнес-миссияси Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда “Sputnik Узбекистан” хабар берди.
Тадбир Москва экспорт маркази томонидан ташкиллаштирилмоқда. У 29-30 август кунлари бўлиб ўтади.
Бизнес-миссия таркибида Москвадаги тиббиёт, қурилиш, IT ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган 15 компания ўрин олган.
Россия ишбилармон доиралари ўзбекистонлик ҳамкорлар билан музокаралар ўтказади.
Аввалроқ Тошкентда Ўзбекистон–Беларусь бизнес Кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтиши тўғрисида хабар берилганди.







