Жаҳон

ОПЕК+ йиғилиши арафасида нефть нархи 2 фоизга ошди

Нефть нархи душанба куни бир баррел учун бир доллардан кўпроққа кўтарилди.

ОПЕК+ йиғилиши арафасида нефть нархи 2 фоизга ошди

 

Бу билан нефть ОПЕК+ йиғилиши олдидан ўсишда давом этди. Чунки инвесторлар нефть ишлаб чиқаришни қисқартиришини ва нархларни бир хил даражада ушлаб туришини кутмоқда.

 

Душанба куни Brent фьючерслари жума куни 0,7 фоизга ошганидан кейин 1,88 долларга ёки 2 фоизга ошиб, бир баррел учун 94,90 долларни ташкил қилди.

 

АҚШнинг Wеst Тexas Intermediate (WТI) бир баррели 88,60 долларга сотилди, бу аввалги сессияда 0,3 фоизга ошганидан кейин 1,73 долларга ёки 2 фоизга қимматлашди.

 

Душанба куни АҚШ бозорлари Меҳнат куни муносабати билан ёпилади.

 

Душанба куни бўлиб ўтган йиғилишда Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК) ва унинг иттифоқчилари, яъни биргаликда ОПЕК+ деб аталади, таъминот етишмовчилигига қарамай, жорий нархлар даражасини қўллаб-қувватлаш учун ишлаб чиқаришнинг жорий даражасини сақлаб қолиш ёки ҳаттоки ишлаб чиқаришни қисқартиришга қарор қилишлари кутилмоқда.

 

CМC Мarkets бозор таҳлилчиси Тина Танг шундай деди: «ОПЕК+ Хитойнинг айрим қисмларида чекловларнинг қайта тикланиши туфайли талабнинг узилиши шароитида нефть нархини пасайтириш учун ишлаб чиқаришни етарлича қаттиқ ушлаб туриши мумкин.

 

Дунёда иккинчи йирик нефть ишлаб чиқарувчи ва ОПЕК+ нинг асосий аъзоси бўлган россия ҳозирда ишлаб чиқаришни қисқартиришни қўллаб-қувватламайди. Шу сабабли, душанба куни бўлиб ўтадиган йиғилишда нефть экспортчилари ишлаб чиқаришни бир хил даражада ушлаб туриши эҳтимоли бор, деб хабар қилди йиғилиш арафадасида Wаll Street Journal номи номаълум манбаларга таяниб.

 

АNZ (Аustralia and New Zealand Banking Group) таҳлилчилари: «Биз гуруҳ ишлаб чиқаришни ўзгармаслигини кутаётган бўлсак-да, риторика юқори бўлиши мумкин, чунки у сўнгги нархларнинг пасайишига тўсқинлик қилади».

 

«Буқа бозори» (bull factor) - бу бозор иштирокчиларининг маълум бир вақтда нархларни ошириш учун ўйнайдиган ҳаракатларини тавсифловчи ўзига хос атама. Улар активнинг ҳозир ва келажакда нархи ошишига ишонишади ва бу уларни котировкаларнинг ўсишидан даромад олишга ҳаракат қилишга ундайди. «Буқа бозори»дан фарқли ўлароқ, «айиқ бозори« мавжуд бўлиб, у активлар нархи узоқ вақт давомида пасаядиган даврни англатади.

 

Жорий йилнинг март ойида кўп йиллик энг юқори кўрсаткичга эришганидан сўнг, сўнгги уч ой ичида нефть нархи тушиб кетди. Бу пасайиш дунёдаги энг йирик нефть импортчиси бўлган Хитойнинг баъзи қисмларида фоиз ставкаларининг ошиши ва коронавирусга қарши чекловлар қўрқуви фонида содир бўлди. Бу омиллар, ўз навбатида, глобал иқтисодий ўсишни секинлаштириши ва нефтга бўлган талабни камайтириши мумкин.

 

Айни пайтда Хитойнинг 33 шаҳри қисман ёки тўлиқ локдаун остида, чунки Пекин CОVID-19 га нисбатан қатъий сиёсат юритади. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ҳисоб-китобларига кўра, карантин чоралари 65 миллиондан ортиқ одамга таъсир кўрсатди.

 

Шу билан бирга, 2015 йилда тузилган Ғарбнинг Эрон билан ядровий келишувини қайта тиклаш бўйича музокаралар чўзилиб кетмоқда. Кутилганидек, келишув Теҳронга экспорт ҳажмини ошириш ва жаҳон бозорига глобал нефть етказиб беришни яхшилаш имконини бериши мумкин.

custom img

Россияда айрим заправкаларда амалдорларга бензин навбатсиз берилмоқда

Саратов, Краснодар, Челябинск ва Волгоград вилоятларидаги айрим ёнилғи қуйиш шохобчаларида давлат хизматчиларига навбатсиз ёки хизмат гувоҳномаси асосида бензин сотилаётгани айтилмоқда.

custom img

Дамашқда Адлия саройи яқинидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Айрим фуқаролар портлашга собиқ Президент Башар Асаднинг тарафдорлари алоқадор эканини айтмоқда.

custom img

Ўзбекистон делегацияси Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эронга ташриф буюрди.

custom img

АҚШ Нигериядан ҳарбийларининг асосий қисмини олиб чиқди

AҚШ Нигерияда ИШИДга қарши бир неча ой давом этган қўшма ҳарбий операция якунлангач, мамлакатга юборилган ҳарбий хизматчиларининг асосий қисмини олиб чиқди.

custom img

Покистонда йўловчи автобуси жарликка қулади: камида 40 киши ҳалок бўлди

Яна 8 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"