Сиёсат

ТИВ раҳбари Қозоғистон ва Жазоир элчиларини қабул қилди

Мамлакат элчиларининг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси ниҳоясига етди.

ТИВ раҳбари Қозоғистон ва Жазоир элчиларини қабул қилди

 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Қозоғистон ва Жазоирнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчилари билан учрашди.

 

ТИВ раҳбари дастлаб Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Қозоғистон Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дархон Сатибалдини қабул қилди. Суҳбат давомида элчи томонидан Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси эътироф этилди. В.Норов Д.Сатибалдини Туркистон вилояти Aким лавозимига тайинлангани билан табриклади. Томонлар Ўзбекистон-Қозоғистон давлати билан ҳамкорлигининг долзарб масалалари, илгари эришилган келишувлар ижроси ва турли даражадаги бўлажак учрашувлар жадвалини кўриб чиқдилар.

 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири, шунингдек, мамлакатда дипломатик миссиясини якунлаётган Жазоир Халқ Демократик Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Носир Бушеритни қабул қилди. В.Норов томонидан элчининг Ўзбекистон-Жазоир муносабатларини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшгани алоҳида қайд этилди. Н.Бушерит ҳам ўз навбатида Ўзбекистондаги дипломатик фаолияти мобайнида республикада кенг кўламли ислоҳотлар ва мамлакатнинг жадал тараққиётига гувоҳ бўлганини таъкидлаб ўтди.

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқандда ўтган халқаро форумда болалар онкологияси, замонавий даволаш усуллари ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон ва АҚШнинг ушбу компанияси кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистондаги илк интеграциялашган АЭС қурилиши, мутахассислар тайёрлаш ва атомчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТ Бош директори болалар онкологияси соҳасидаги етакчилиги ва болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Биринчи хонимига халқаро мукофотни топширди.

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Ашхободдаги мулоқотда Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон ҳар бир Америка компанияси билан бевосита мулоқот ўрнатишни режалаштираётганини билдирди.

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Унга Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилди.

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

АҚШ Давлат котибининг айтишича, юзлаб Америка компаниялари Ўзбекистонга узоқ муддатли ҳамкорлик учун келган.