Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга ташрифи: “Ал-Ҳусайния” саройида расмий қабул бўлиб ўтди
Унда икки мамлакат делегациялари ва Иордания қироллик оиласи аъзолари иштирок этди.

Аммон шаҳридаги “Ал-Ҳусайния” саройида Шавкат Мирзиёев шарафига Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн томонидан расмий қабул маросими ўтказилди.
Давлат раҳбари ва унинг рафиқаси Иордания Подшоҳи ҳамда Маликаси томонидан самимий кутиб олинди.
Етакчилар икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари билан саломлашдилар. Маросимда давлат мадҳиялари янгради ва делегациялар иштирокида биргаликда суратга тушилди.
Тадбирда Иордания қироллик оиласи аъзолари ҳамда юқори мартабали давлат арбоблари иштирок этди.








