Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга давлат ташрифи: расмий кутиб олиш маросими ўтказилди
Расмий маросимдан сўнг Ўзбекистон ва Иордания етакчилари олий даражадаги музокараларни бошлади.

Аммон шаҳридаги «Ал-Ҳусайния» саройида Шавкат Мирзиёевни Иорданияга давлат ташрифи доирасида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Давлат раҳбари ва унинг рафиқасини Иордания Подшоҳи Абдулла ИИ ибн ал-Ҳусайн ҳамда Малика Рания ал-Абдулла кутиб олди. Маросимда икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради, фахрий қоровул саф тортди ва олий мартабали меҳмон шарафига тўплардан ўқ узилди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.
Расмий кутиб олиш маросими якунлангач, икки давлат раҳбарлари ўртасида олий даражадаги музокаралар бошланди.








